

"Relevo" маълумотига кўра, германиялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида якунлашни режа қилмоқда ва имкониятларини ушбу давлатда ҳам синаб кўрмоқчи.
"Реал"дагилар ҳам футболчисига Саудия томондан кўплаб қизиқишлар бўлаётганини билишади. Бироқ Мадрид клубидан у 2025 йилгача кетишни режа қилмаяпти ва клуб билан шартномаси тугаганда, яъни, 2026 йилда Осиё томон йўл олиши мумкин.



