

Жиянов 23 июнь куни Россияга учиб кетди. Ҳужумчи жорий йилнинг 10 февралида "Пари Нижний Новгород" жамоаси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан эди.
Жиянов биринчи давранинг қолган икки учрашувида ҳам иштирок этиши керак эди, бироқ Россия клуби бош мураббийи Сергей Юран футболчини муддатидан аввал чақириб олди.
"Пари Нижний Новгород" янги мавсум олдидан 8 нафар футболчиси билан хайрлашгани туфайли ижарадаги футболчиларни чақириб олишга қарор қилган.



