

Бу йил саралаш босқичлари уч шаҳарда бўлиб ўтди: Самарқанд, Фарғона ва Тошкент.
Red Bull Four 2 Score — бу кичик майдондаги 4х4 форматидаги футбол турнири. Учрашувлар 10 дақиқа давом этди, танаффусларсиз ва дарвозабонсиз ўтказилди. Турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўйиннинг дастлабки ва сўнгги 60 сониясида урилган голлар 2 очкодан олиб келди. Жаҳон мусобақасида 25 дан ортиқ мамлакат иштирок этади, ғолиблар эса жорий йил август ойида Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финалида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.
Финал ёрқин, динамик ва кескин руҳда ўтди, унда тезлик, техника, жамоавий ҳамкорлик ва вазиятлардан бир зумда фойдалана олиш ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Бутун ўйин куни давомида жамоалар юқори даражадаги тайёргарлик ва характер намойиш этдилар, ҳар бир учрашув эса томошабинларни сўнгги сонияларгача ҳаяжонда ушлаб турди.
Миллий финал якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси “ТТЗ” деб топилди ва улар Red Bull Four 2 Score жаҳон финалида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иштирокчилар учун бу нафақат спорт натижаси, балки йилдан-йилга ёш футболчилар орасида тобора оммалашиб бораётган кўча футболининг ривожланишидаги муҳим қадам ҳамдир
“Биз 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланамиз. Шу вақт давомида футзалнинг 5х5 форматида турли жамоаларда бир-биримизга қарши ўйнаб машқ қилганмиз, шу сабабли ушбу формат биз учун анча таниш бўлди. Бизни ғалабага доимий машғулотлар ва мақсад сари ҳаракат олиб келди — айнан шу ғалабанинг энг асосий омили ҳисобланади”, — деди биз билан суҳбатда ғолиб “ТТЗ” жамоаси сардори Алиакбар Байбурин.
Канаданинг Торонто шаҳрида бўлиб ўтадиган Red Bull Four 2 Score жаҳон финали 60 мамлакатнинг энг яхши жамоаларини бирлаштиради ва унда бир майдонда бош соврин учун курашишга тайёр миллий чемпионлар учрашади.






