

Мадрид клуби каналида бу мавсум Ла Лигада "қаймоқранглилар" ва уларнинг рақибларига сариқ карточкалар кўрсатилиши статистикасини солиштирди. Келтирилган маълумотларга кўра, "Реал" футболчилари ўртача 6,6 та фол учун огоҳлантирилади, рақиблари эса 16 та фол учун бир сариқ карточка олади.
"Реал ТВ" Испания чемпионатининг бошқа жамоалари ўйинлари билан ҳолатни солиштирди: "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та фол учун сариқ карточка олади, "Атлетико"га қарши ўйнайдиган футболчилар 4,2 та фол учун. Бу клублар рақиблари энг кўп жазоланади, "Реал" рақиблари эса энг кам.




