Қозоғистон. 2-тур. Бобир Давлатов 65 дақиқа ўйнади, Гейнрих майдонга тушмади

Narzulla Saydullayev
20 мар 2016, 16:21
Қозоғистон премьер-лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Қўшни мамлакатда тўп тепаётган икки нафар легионеримиз клублари 2-турни ўтказиб бўлишди.

Бобир Давлатов фаолият олиб бораётган "Актобе" клуби сафарда "Тараз" меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувда Давлатов 65-дақиқага қадар ҳаракат қилди ва ўз ўрнини жамоадошига бўшатди. 


Қозоғистон. 2-тур
"Тараз" - "Актобе" 1:1
Голлар:  Смаков, 12 - пенальти (0:1). Зенькович, 45 (1:1).


Александр Гейнрих тўп тепаётган "Ордабаси" клуби эса ўз уйида "Астана"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз учрашувни захира ўриндиғидан кузатди.

"Ордабаси" - "Астана" 1:3
Голлар: Деспотович, 10 (0:1). Юнузович, 15 (1:1). Симчевич, 43 - автогол (1:2). Аничич, 45 (1:3).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia