"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"

Sherzod Nurmatov
30 окт 2025
Ўзбекистон Кубогини бошқариб борган ҳакам Найим Қосимов баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган вазиятга изоҳ берди.

"Ресанга нега қизил эмас, сариқ бердим? "Контакт" тўпиқ қисмига бўлди. "Пахтакор" футболчиси тўпга улгурмади ва рақиб тўпиғини бутсанинг таги билан босди. "Бухоро" футболчиси бироз сирпанди ҳам. Бизга берилган йўриқномада бундай вазиятларда сариқ ва қизил карточка ўртасида бўлса, пастроқ жазони бериш керак. Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун сариқ карточка кўрсатдим", – деди Қосимов.

Аввалроқ таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқлигини айтган эди. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia