Отабек Нарзуллаев: "Уй ўйинларимизни Муборакда ўтказганимизда кўпроқ очко олардик"

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2025
ОКМК - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйинни яхши бошлагандик, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. ОКМКни ғалаба билан табриклаймиз. Биз эса кейинги, плей-офф баҳсига тайёрланамиз. Менимча бизга "Бухоро" рақиб бўлди. Асосий вазифа "Машъал"ни Суперлигада олиб қолиш.

Плей-оффдан сўнг менинг клубдаги кейинги тақдирим ойдинлашади. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас.

"Машъал" бу йил ўз уйимизда ўйнамадик. Агар Муборакда ўйнаганимизда кўпроқ очко олардик. Барча айб ўзимизда. Мавсумни яхши тугатишга ҳаракат қиламиз.

Умид қиламанки, 2026 йил рақибларни Муборакда қабул қиламиз", - деди Отабек Нарзуллаев. 


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia