

"Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Янги Тошкент стадионида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. ЎФА биринчи-вице-президенти Равшан Эрматов Янги Тошкент стадиони қурувчилари билан учрашиб, иш жараёнларини ўрганди. Қурилишда биринчи навбатда сифат, хавфсизлик ва қулайлик масалаларига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ушбу стадион ФИФАнинг барча талабларини бажара олиши ва жаҳон стандартларига тўлиқ мос келиши билан ажралиб туради. Шунингдек, у халқаро мусобақаларни юқори сифатда мезбонлик қилиш имконини беради ҳамда футболчилар ва мухлислар учун қулай шароитларни яратади", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.







