“Ньюкасл” Гонсалес бўйича “Манчестер Сити” билан музокараларда сезиларли олдинга силжиди

Sherzod Nurmatov
24 авг 2026, 19:30
“Ньюкасл” таянч ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес трансфери бўйича “Манчестер Сити” билан музокараларда катта силжишга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, клублар ўзаро деярли келишиб олишган, “ҳаккалар” эса шартнома бўйича барча масалаларни жорий ҳафта бошида ёпишни режалаштирмоқда.

24 ёшли таянч ярим ҳимоячисининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги битими 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Гонсалес 2026/2027 йилги мавсум “Арсенал”га қарши Англия Суперкубоги учрашувида майдонга тушишга улгурди. Футболчи самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади, унинг жамоаси эса 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano