Неймар: "Келаси сафар бошқа футболка сўрайман"

Aziz Tukhtamuradov
4 сен 2021
Бразилия терма жамоаси футболчиси Неймар ортиқча вазн тўплагани ҳақидаги шубҳаларга жавоб қайтарди.

"Биз яхши ўйнадикми? Йўқ. Биз ғалаба қозондикми? Ҳа. Бошқаси бизни қизиқтирмайди!

P.S. Мен L-ўлчамдаги футболкани кийиб олганман. Вазн билан барчаси жойида. Келаси сафар М-ўлчамли футболка сўрайман", - деб хабар қолдирди Неймар Инстаграмдаги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, бугун тунда Бразилия ЖЧ-2022 саралаши доирасида Чилига қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: instagram.com/neymarjr