

Жамоа навбатдаги муҳим беллашувга юқори кайфият ва жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрмоқда.
Жароҳатини тўлиқ даволаб сафга қайтган тажрибали футболчилар – Владимир Йовович ва Боян Цигер умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиб, жамоадошлари билан биргаликда тўлақонли шуғулланишни бошлади.
Бугунги эрталаб ўтказилган машғулотларда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, чидамлилиги ва техник маҳоратини янада такомиллаштиришга қаратилди. Машғулот давомида футболчилар юқори темпда ишлаб, мураббийлар штаби томонидан берилган барча топшириқларни катта масъулият ҳамда интизом билан бажарди.



