Владимир Йовович — "Нефтчи" футболчиси!
09 дек 2024 19:55
Янгиликлар
Владимир Йовович — "Нефтчи" футболчиси!
Ортда қолган мавсумда ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини тортган черногориялик ярим ҳимоячи Владимир Йовович янги мавсумни "Нефтчи" таркибида ўтказадиган бўлди.
Бу ҳақида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўзининг телеграмдаги расмий каналида эълон қилди.
"Черногория миллий терма жамоасининг аъзоси вақтида Сербия ва Чехия клубларида тўп тепган. 2024 йилда эса ўз фаолиятини Ўзбекистонда, Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида давом эттириб, тўпурар сифатида ном қозонди.
Янги мавсумда "Нефтчи" таркибида фаолият юритадиган черногориялик Владимир Йововичга омад ва катта муваффақиятлар тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар