

Миллий футбол маркази майдонида кечган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Муросасиз кечган беллашувда ҳисоб 45-дақиқада Лазиз Абдураимов томонидан очилди. Бироқ ўйин якунланишига оз фурсат қолганида, яъни 81-дақиқада ОКМК вакиллари мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.
Ўсмирлар терма жамоамиз ушбу беллашувни қуйидаги асосий таркибда бошлади: Меҳрож Сирожиддинов, Машҳурбек Абдисолиев, Миржамол Анваров (сардор), Абубакир Раҳимов, Адис Абдунабиев, Ислом Равшанов, Амирхон Эркинов, Муҳаммад Маматов, Хабибуллоҳ Тоҳиров, Миркомил Муродов ва Лазиз Абдураимов.
Мураббийлар штаби учрашув давомида захирадан Абдуборий Зоиджонов, Рустам Тоиров, Саидхон Зоидхонов, Нурмуҳаммад Ўктамов, Озодбек Толибжонов, Эльсевар Олимов, Соғинч Марупов, Ҳумоюн Синдаров, Шохруҳ Раҳмоналиев ҳамда Зиёдулла Саломовни майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини синовдан ўтказди.









