Муссо Рафиньянинг "ўғрилик" ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди: "Уларга 3 та пенальти ва 4 та қизил берилмагандек гапиришяпти"

Aslanov Jasurbek
15 апр 2026, 14:32
Мадриднинг "Атлетико" клуби посбони Хуан Муссо ЕЧЛдан чиқиб кетган "Барселона" вингери Рафиньянинг ҳакамлик борасидаги танқидларига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жароҳати сабабли жавоб ўйинини ўтказиб юборган Рафинья ижтимоий тармоқларда ҳакам Клеман Тюрпеннинг ишини кескин қоралаб, буни "ўғрилик" деб атаган эди.

"Гўёки уларнинг дарвозасига учта пенальти белгиланмаган ва тўртта қизил карточка берилмагандек гапиришяпти. "Ўғрилик" ҳақида гапириш ноўрин.

Мен Рафинья нимани назарда тутаётганини тушунаман, бошқаларнинг фикрини ҳам ҳурмат қиламан, лекин келинг, буни "ўғрилик" деб атамайлик, чунки бу билан ҳеч кимга енгил бўлиб қолмайди. Биз майдонда ғалаба қозондик, уларни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этдик. Афсуски, футболда "сўнгги умид фоли" учун қизил карточка берилади", — деди Муссо.

Маълумот учун, "Атлетико" икки ўйин натижасига кўра (2:0, 1:2) каталонияликларни мусобақадан чиқариб юборди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Муссо эса жавоб баҳсидаги ҳаракатлари ва баҳсли вазиятлардаги иштироки билан ўйин марказида бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As