

El Debate нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис Арда Гюлер, Джуд Беллингем, Орельен Тчуамени ва Федерико Вальвердени ўз схемасининг асосий ўйинчилари деб атаб, улар билан келишувларни тезроқ узайтиришни талаб қилмоқда.
Манба маълумотларига кўра, барча тўрт нафар футболчи билан меҳнат шартномаларини узайтириш бўйича музокаралар жараёни аллақачон бошланган ва муваффақиятли давом этмоқда. Шу билан бирга, номлари тилга олинган ҳар бир ўйинчи Мадрид жамоаси сафидаги фаолиятини давом эттириш истагини билдираётгани ва клуб манзилини ўзгартиришни режалаштирмаётгани алоҳида таъкидланмоқда.



