"Монако" 19 ёшли вингер билан шартнома имзолади

"Монако" матбуот хизмати "НЕК Неймеген" клуби ярим ҳимоячиси Антони Мусаба билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

ОАВ хабарларига кўра, 19 ёшли нидерландиялик вингернинг трансфери монегасклар учун 3 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Мусаба жорий мавсум Нидерландия чемпионатининг иккинчи дивизионида 7 гол, 2та голли узатмага муаллифлик қилган (25 ўйин).


Манба: France Football