

Бу ўйинни тўлиқ майдонда ўтказган Лука Модрич учун Албанияга қарши баҳс Хорватия терма жамоаси таркибидаги 177-ўйин бўлди.
Шу тариқа, Лука Модрич Европа терма жамоалари орасида терма жамоада ўтказган ўйинлар сони бўйича кучли учликка кириб олди. Бунга қадар Жанлуижи Буффон 176 та ўйин билан учинчи ўринда эди.
Европадаги терма жамоалар сафида кўпроқ ўйин ўтказган икки футболчи бу Серхио Рамос (180) ва Криштиану Роналду (208) ҳисобланади.


