Модрич термадаги ўйинлар сони бўйича Буффонни ортда қолдирди. Европада фақат икки футболчи Лукадан кўпроқ ўйин ўтказган
20 июн 2024 00:51
Янгиликлар
Модрич термадаги ўйинлар сони бўйича Буффонни ортда қолдирди. Европада фақат икки футболчи Лукадан кўпроқ ўйин ўтказган
Хорватия бугун Евро-2024 иккинчи турида Албания (2:2) билан дуранг ўйнади.
Бу ўйинни тўлиқ майдонда ўтказган Лука Модрич учун Албанияга қарши баҳс Хорватия терма жамоаси таркибидаги 177-ўйин бўлди.
Шу тариқа, Лука Модрич Европа терма жамоалари орасида терма жамоада ўтказган ўйинлар сони бўйича кучли учликка кириб олди. Бунга қадар Жанлуижи Буффон 176 та ўйин билан учинчи ўринда эди.
Европадаги терма жамоалар сафида кўпроқ ўйин ўтказган икки футболчи бу Серхио Рамос (180) ва Криштиану Роналду (208) ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар