Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"

Omonjon To`xtamirzayev
23 ноя 2025
Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрични Черногорияда муносиб тарзда кутиб олишди

ЖЧ саралаши доирасида Хорватия терма жамоаси меҳмонга келган ва маълум паллада 0:2 ҳисобида ортда қолаётган бўлсада, якунда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Хорватлар учун амалда ҳеч нимани ўзгартирмайдиган ўйиннинг 78-дақиқасида Модрич захирадан майдонга туширилганида, бутун стадион уни олқишлар билан қарши олди. Лука ўйиндан кейин ушбу қарсаклар унга қаратилганини дастлаб тушунмаганини тан олди. 

"Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим. Бироз вақт керак бўлди. Чин қалбимдан уларга миннатдорчилик билдираман. Футболга бўлган меҳрим олдинга ҳаракат қилиш учун менга куч беради", - дея Модрич сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Лука "Милан" шарафини ҳимоя қилмоқда ва бугун тунда жамоа А Серия 12-тури доирасида "Интер" билан рўбарў келади.

24 ноя 2025, 00:45
Inter — AC Milan
0 – 1
Тугади


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: pianetamilan.it