МЛС. Мессининг голлари "Интер Майами"га навбатдаги ғалабани тақдим этди

МЛСнинг навбатдаги турида "Интер Майами" меҳмонда "Коларадо Рапидс" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Шиддатли кечган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда Лионель Месси дубл қайд этди ва жамоасининг ғалабасига муносиб хисса қўшди.

Шу тариқа, "Интер Майами" очколари сонини 15 тага етказиб, Шарқий Конференциялар зонасида 2-ўринга кўтарилди. Мессининг ўзи эса жорий мавсум жами 6 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

МЛС. 8-тур

“Колорадо Рапидс” – “Интер Майами” 2:3

Голлар: Наварро 58, Япи 62 – Месси 18 пеналти, 80, Бертераме 45+5


Манба: Championat.com