

Миржалол Қосимов: “Учинчи ўйин гол ура олмаяпмиз. Бош қотган… Вазиятлар яратяпмиз, аммо вазиятлар учун очко берилмайди. Бугун “Сурхон” яхши ҳимояланди, дарвозабон қутқарди. Ҳужумлардан унумли фойдаланиш керак эди. Бироқ йигитларга эътироз билдира олмайман, улар охиригача курашишяпти, лекин дарвозани ишғол қилишда оқсаяпмиз. Учинчи ўйиндирки гол ура олмаяпмиз. “Сурхон” ҳам яхши ҳаракат қилди, қарши ҳужумлар ташкил қилди. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Энг кераклиси - шижоат. Учта баҳсда 15 тача имконият бўлди. Суперлиганинг баъзи баҳсларида биттаям вазият бўлмаслиги мумкин. Боллага айтарман, туя сўйиб юборишар (ҳазиллашиб)”.



