

"2026 йилги мавсумда ҳам "Машъал" шарафини ҳимоя қиладиган Алиқулов жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У ҳимоя чизиғидаги барқарор ўйини, катта тажрибаси ва майдондаги ишончли ҳаракатлари билан мураббийлар штаби ҳамда мухлисларнинг ишончига сазовор бўлган.
Ўтган мавсумларда Муҳаммадали "Машъал" таркибида юқори савиядаги ўйин намойиш этиб, жамоанинг муҳим ўйинларида салмоқли ҳисса қўшган. Унинг клубда қолиши жамоа ҳимоясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда", – дейилади муборакликлар хабарида.

28 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум 28 ўйинда қатнашиб, 2 та голли пас узатди.



