"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди

Alisher Ostonov
16 ноя 2025, 12:38
Рубен Аморим қишки трансферлар давридаёқ 18 ёшли франуиялик таянч ярим ҳимоячиси Аюб Буадди билан шартнома имзолашга умид қилмоқда.

Аввалроқ, Буаддининг хизматларига "Ювентус", "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдираётган эди. Футболчининг "Лилль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган, шунинг учун манкунианликлар товон пули тўлаши керак бўлади.

Буадди 2023 йилдан бери катталар сафида ўйнамоқда. Бу мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TEAMtalk