

“Андижон” — “Нефтчи” 0:1 LIVE
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Ëрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов ва Абдурашид Эркинов
Захира ҳаками: Анвар Исмоилов
Назоратчи: Олег Дачев
ВАР ҳаками: Жасур Мухторов
АВАР ҳаками: Тимур Гайнуллин
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Гол: Алишер Одилов 53, 0:1
"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 77. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 15. Неманя Чаласан, 17. Азизбек Турғунбоев (9. Имеда Ашортиа, 63), 6. Александре Андроникашвили, 18. Дамир Темиров ( 11. Ҳумоюнмирзо Иминов,63), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 99. Рустам Турдимуродов, 22. Усмонали Исмоналиев
Захира: 19. Артём Потапов, 11. Драган Черан, 2. Одилбек Абдумажидов, 28. Бекзод Сулаймонов, 14. Абдураҳмон Комилов, 23. Дониёр Абдуманнопов, 70. Ҳамидулло Каримов
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 4. Боян Цигер, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев ( 8. Владимир Йовович, 65), 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 14. Хуршид Ғиёсов (11. Асилбек Жумаев, 65), 77. Ратиньо (5. Икром Алибоев, 20) 10. Жамшид Искандеров, 22. Алишер Одилов, 18. Стипе Перица
Захира: 45. Акбар Тўраев, 30. Рустамбек Фомин, 2. Иззатилло Пўлатов, 52. Коффи Куао, 71. Билолхон Тошмирзаев, 32. Зоран Марушич,
Четлатиш: Усмонали Исмоналиев (“Андижон”) 50
Огоҳлантириш: Икром Алибоев 58, Хуршид Ғиёсов 60
78 ЗАРБА. Имеда Ашортианинг зарбасини Ботирали Эргашев ушлаб олди.
75. ЗАРБА. Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага ноаниқ йўллади.
65. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Хуршид Ғиёсов ўрнига Асилбек Жумаев. Мухсинжон Убайдуллаев ўрнига Владимир Йовович тушди.
63. Ботирали Эргашев ўз хушида, у ўрнидан турди. У ўйинни давом эттиради.
61. Ботирали Эргашевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У тўпга чиқиб келиб тўқнашувда нотўғри йиқилди. Унинг ҳолати жиддий. Катта эҳтимол алмаштирилади.
60. ОГОҲЛАНТИРИШ. Хуршид Ғиёсов, “Нефтчи”!
58. ОГОҲЛАНТИРИШ. Икром Алибоев, “Нефтчи”
53. ГОЛ. “Нефтчи” беллашувда ҳисобни очди. Алишер Одилов аниқ зарба билан пастки бурчакка тўпни йўллади.
50. Майдонда кичик тортишув. Усмонали Исмоналиев Мухсин Убайдуллаевга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45+1. ОГОҲЛАНТИРИШ. Боян Цигер, “Нефтчи”!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
41. ЗАРБА. Рустам Турдимуродов дарвозага зарба йўллади. Зарба анча хавфли эди.
40. Одилов катта тезликда олдинга ўтди. Лекин тўпни ўзига бўйсундира олмади.
34. “Нефтчи” олдинга ўтиб кўрди. Уриниш самарасиз.
28. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Чаласан дарвозага боши билан йўллади. “Нефтчи” ҳужумчиси Стипе Перица тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтарди.
23. Салқилланиш вақти. Жамоалар сув ичиб мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олишди.
20. ЎЗГАРИШ. Ратиньо жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Икром Алибоев тушди.
13. Ўйинда темп юқори. Тўқнашувлар ҳам кўп бўляпти.
9. Энди “Нефтчи”дан кескин юриш. Элдор Адҳамов бу вазиятда тўпни қайтарди. Илк дақиқалардан очиқ ўйин кўряпмиз.
7. ЗАРБА. Дамир Темиров “Нефтчи” жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Ботирали Эргашевдан ажойиб сейв.
Ўйинга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Учрашув бошланишига барча нарса тайёр!



