

"Мен марказий ҳимояга қолдираётган ҳимоячилар, бутун жамоадагилар каби — ҳақиқий супер юлдузлар. Ҳар бирининг ўзига яраша кучли томонлари бор. Масалан, Ҳуса [Ҳусановнинг тахаллуси — таҳр) жуда ёш пайтида, тилни зўрға билган ҳолда Англияга келди.
Унинг дебюти қийин кечди, аммо ўшандан бери ўзининг фақат энг яхши томонларини кўрсатиб келмоқда. У ўсди ва гуллаб-яшнади. Унинг тезлиги ва ҳимоядаги ўйинни тушуниши — қойилмақом. Бундан кейин ҳам ўсишда давом этишини кузатиб борамиз деган умиддаман", – деди 31 ёшли ҳимоячи.
Стоунз "Манчестер Сити"га 2016 йилда келиб қўшилган. Жамоа таркибида 294 ўйинда қатнашиб, 19 та тўп киритган. Бу мавсум Стоунзнинг "Манчестер Сити"даги сўнгги мавсуми. У бу ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этади.



