ЖЧ. Колумбия Ганани кичик ҳисобда мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди

4 июл 2026, 08:30
1/16 финал босқичидан ўрин олган учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, 1/16 финал

Колумбия – Гана 1:0

Голлар: 14 - Жон Арьяс

Колумбия: 12. Камило Варгас, 2. Даниэль Муньос, 23. Давинсон Санчес, 3. Жон Лукуми, 17. Хоан Мохика, 14. Густаво Пуэрта, 16. Хефферсон Лерма, 10. Хамес Родригес (6. Ричард Риос, 46’), 7. Луис Диас (21. Хаминтон Кампас, 90’), 11. Жон Арьяс (20. Хуан Кинтеро, 73’), 9. Жон Кордоба (25. Луис Суарес, 8’).

Захира: 1. Давид Оспина, 24. Альваро Монтеро, 4. Сантьяго Ариас, 13. Йерри Мина, 18. Вильер Дитта, 22. Дейвер Мачадо, 5. Кевин Кастаньо, 8. Хорхе Карраскаль, 15. Хуан Портилья, 19. Кучо Эрнандес, 26. Карлос Андрес Гомес.

Гана: 1. Лоуренс Ати-Зиги, 26. Марвен Сеная (2. Алиду Сейду, 13’), 23. Деррик Люккассен, 14. Гидеон Менса, 18. Жером Опоку, 5. Томас Парти, 3. Калеб Йиренки (25. Принс Аду, 79’), 8. Кваси Сибо (15. Элиша Овусу, 62’), 19. Иньяки Уильямс (7. Иссааку Фатаву, 62’), 11. Антуан Семеньо, 9. Жордан Айю (24. Эрнест Нуама, 79’).

Захира: 12. Жозеф Ананг, 16. Бенжамин Асаре, 4. Жонас Ажети, 6. Абдул Мумин, 17. Абдул-Рахман Баба, 21. Кожо Оппонг, 20. Огустин Боакье, 13. Кристофер Баа, 22. Камал Сулемана, 10. Брендон Томас-Асанте.

Огоҳлантиришлар: 12 - Жон Арьяс, 49 - Калеб Йиренки, 66 - Иссааку Фатаву, 76 - Алиду Сейду, 78 - Ричард Риос

90+8. Ўйин якунланди, Колумбия - нимчорак финалда!

90+6. Кампосдан зарба, яна ганалик посбондан сейв!

90+6. Ричарддан кучли зарба, яна Ати-Зиги тўпни қайтарди!

90+5. Пуэртанинг кучли зарбаси рекошетга учраб, дарвозагача бормади.

90+4. Сўнгги дақиқаларни ганаликлар эмас, колумбияликлар фаол ўтказмоқда. Африкаликлар чарчаб қолишди.

90. Ўйиннинг асосий вақига 6 дақиқа қўшиб берилди.

84. Кинтеронинг жуда кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…

81. Санчеснинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Ати-Зиги қайтарди!

80. Диасдан яна бир зарба - бу сафар унинг тепган тўпи рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди.

77. Кинтеронинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

69. Партининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

58. Диас яна бир қулай вазиятдан зарба берди, аммо энди Ати-Зиги тўпни қайтарди!

56. Луис Диас бўш қолган дарвозани ишғол қилганди, аммо ушбу вазиятда оффсайд бўлган экан.

55. Густавонинг айлантириб йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

48. Ричард Риоснинг зарбаси дарвозага аниқ бормади…

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+7. Дастлабки бўлим якунланди.

45+1. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мохика бош билан дарвозага йўллади, Ати-Зиги супер сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. Луис Суареснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

40. Уильямснинг зарбаси аниқ бўлмади.

39. Луис Диаснинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

33. Ганаликлар ҳужумлар уюштиришга интилмоқда, аммо ҳозирча хавфли вазият кўрмадик айтарли.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

20. Луис Диаснинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

19. Темп дастлабки дақиқаларга қараганда бироз пасайди дейиш мумкин, лекин икки жамоа ҳам ҳужумга ташна бўлиб турибди.

15. Мана тезкор гол ҳам кўрдик! Энди Гана буёғига шиддатни ошириши аниқ!

gettyimages-2283952800-2048x2048.jpg

⚽️ 14. ГОЛ! Арьяс ҳисобни очди! Суарес узатган тўпни Жон дарвозага жойлаб қўйди!

13. Ўйин жуда агрессив бошланди. Жароҳатлар, курашлар, сариқ карточка. Гол ҳам кўрайлик энди.

🔄 12. Яна ўзгариш, энди Ганада. Боя жароҳат олган Сеная ўрнига Алиду Сейду ўйинга қўшилмоқда.

🏥 10. Ие, буёғи қизиқ-ку. Энди ганалик футболчи Марвен Сеная жароҳат олди!

🏥🔄 8. Диққат, Кордоба жароҳат олди… унинг ўрнига Суарес майдонга тушиши тушди.

6. Кордоба рақиби Опоку билан курашда ганалик футболчининг футболкасини йиртиб юборди.

1. Илк дақиқаларни африкаликлар фаол бошлашди! Партининг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни 1/16 финал босқичидан ўрин олган Колумбия – Гана учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›