Легионерлар: Асрор Ғофуров гол урди

Sherzod Nurmatov
4 апр 2022
Бангладеш Премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган "Саиф Спортинг" ва "Баридҳара" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Кичик ўзбек дербисида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси шундаки, голлардан бирини Асрор Ғофуров урди. У 45+1-дақиқада меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Қолаверса, биринчи голга ассист вазифасини ҳам бажарди. 

Меҳмонлар сафида ўйнаган ҳамюртимиз Евгений Кочнев эса 87-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Бангладеш Премьер-лигаси. 10-тур

"Саиф" – "Баридҳара" 3:0


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia