

Ушбу натижа орқали италиялик футболчи жорий мавсумдаги голли ҳаракатлари сонини 21 тага етказиб олди. Димарко мавсум давомида 6 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Бу А Серия тарихида (статистика юритила бошлаган 2004/05 йилги мавсумдан бери) ҳимоячилар учун рекорд натижа ҳисобланади. Ҳали ҳеч бир ҳимоячи бир мавсум давомида "гол+пас" тизимида 21 очко тўплашни уддаламаган эди.



