

"Текширувлардан сўнг футболчимизнинг чап оёқ болдир мушагида кичик жароҳат борлиги аниқланган.
Дастлабки хулосаларга кўра, тикланиш муддати 2 ҳафтани ташкил этиши кутилмоқда. Шифокорларнинг тавсиясига биноан Ҳусанов CAFA Nations Cup турнирида иштирок этолмаслиги маълум бўлди", – дейилади ЎФА хабарида.
Аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди.



