Гвардиола: "Умид қиламанки, "Арсенал"га босим ўтказа оламиз"

Sherzod Nurmatov
8 май 2026, 19:45
"Манчестер Сити" Англия чемпионати мусобақа жадвалида иккинчи ўринда. Улар битта ўйин кам ўтказган ҳолда "Арсенал"дан 5 очко ортда қолмоқда.

"Шаҳарликлар" лигадаги қолган тўртта ўйиннинг учтасини уйда ўтказади. Хосеп Гвардиоладан бу қанчалик муҳимлиги сўралди.

"Нима дейишим мумкин? Менга уйда ўйнаш ёқади. Умид қиламанки, "Арсенал"га босим ўтказа оламиз. Биз қила оладиган ягона нарса — ўйинларимизда ғалаба қозониш", – деди Гвардиола матбуот анжуманида.

"Манчестер Сити" мавсум тугагунига қадар "Брентфорд" (уйда), "Кристал Пэлас" (уйда), "Борнмут" (сафарда) ва "Астон Вилла" (уйда) билан ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports