

Баҳснинг 35-дақиқасида ҳужумчи Омар Мармуш ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмоқчи бўлганида, тўп рақиб ҳимоячиси Ерсон Москеранинг тирсагига тегди. АПЛдаги дебют ўйинини ўтказаётган бош ҳакам Фарай Халлам вазиятни кўриб чиқиб, қўл табиий ҳолатда бўлганини ва бу пенальти эмаслигини таъкидлади.
"Ҳакам дебют ўйинини ўтказди, энди уни ҳамма танийди. Менимча, у мониторни кўриб, қўлнинг табиий ҳолати сабабли пенальтини бекор қилган биринчи ҳакам бўлди.
Ишончим комил, эртага ҳакамлар қўмитаси раҳбари Говард Уэбб ОАВда пайдо бўлади ва нима учун бу 11 метрлик жарима зарбаси эмаслигини тушунтиради. Худди "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндаги каби... Ўша вазият ҳам баҳсли эди, тўғрими?
Айнан Диогу Далот билан ўша эпизод сабабли Жереми Доку "Будё-Глимт"га қарши ўйнай олмади. Лекин ҳаммаси жойида. Эртага тушунтиришни кутаман. Чоршанбагача чўзиш керак эмас — у куни Чемпионлар Лигаси бор, биз банд бўламиз. Говард Уэбб, эртага чиқ ва бу нима учун пенальти эмаслигини тушунтириб бер", — деди Гвардиола.



