Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади

Sherzod Nurmatov
23 дек 2025
Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан мамлакат футзалида йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири — Futsal Awards-2025 маросимини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Сана: 26 декабрь

Вақт: 10:30

Манзил: Тошкент шаҳридаги "Ҳилтон" меҳмонхонаси анжуманлар зали

"Ушбу тантанали маросимда 2025 йил давомида юртимиз футзали ривожига салмоқли ҳисса қўшган, фидойилик ва юксак маҳорат намоён этган спортчилар, мураббийлар ва соҳа мутахассислари тақдирланади", – дейилади ташкилот хабарида. 

Қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:

— Энг яхши ёш футзалчи

— Энг яхши дарвозабон

— Энг яхши мураббий

— Энг яхши легионер

— Энг яхши футзалчи

— Рамзий терма жамоа

— Йил кашфиёти

— Энг чиройли гол

— Фейр-плей

Шунингдек, ўзбек футзали тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фидойи мутахассис, ОАВ вакили ҳамда ҳомийлар махсус совринлар билан тақдирланиши кутилмоқда.

Futsal Awards-2025 тадбирига 2025 йил учун ЎФФ томонидан аккредитациядан ўтган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади. Рўйхатдан ўтиш маросим куни соат 10:00 дан бошлаб "Ҳилтон" меҳмонхонаси анжуманлар залига киравериш фоесида амалга оширилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футзал федерацияси