

"Азиз Фабио Каннаваро, 2026 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига хуш келибсиз! 2006 йилда сардор сифатида Италия билан чемпион бўлганингиздан йигирма йил ўтиб, жаҳон чемпионатида янги рольда – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иштирок этасиз" - дея табриклади Инфантио Инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро 2006 йил футболчи сифатида Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионига айланган эди.




