Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда

Sherzod Nurmatov
4 дек 2025
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов фаолиятини Тимур Кападзе қўл остидаги "Навбаҳор"да давом эттиради.

Championat.asia маълумотларига кўра, жароҳатдан тикланаётган терма жамоа аъзоси наманганликлар билан 1 йиллик шартнома тузган.

23 ёшли хавбек яқинда Германиянинг етакчи жарроҳи, тиббиёт фанлари профессори, доктор Мирко Херборт томонидан муваффақиятли операция қилинганди. 

Холматов якунига етган мавсум 15 ўйинда майдонга тушиб, "2+2" натижа кўрсатди. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia