Эрик Абидаль: “Алвес менинг жигар донорим бўлишни истаган эди”

Narzulla Saydullayev
16 сен 2013
“Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Эрик Абидаль, бразилиялик Даниэл Алвес билан муносабатлари хусусида гапириб ўтди.

“Алвес билан муносабатларимиз дўстликдан ҳам ортиқроқ. У ажойиб ва олийжаноб инсон.

Мен операция столида ётганимда, у менга жигар донорим бўлишни таклиф этган эди.

“Барселона”да мен учун энг эсда қоларли дақиқалар, Карлес Пуйолнинг сардорлик боғичини менга бериб, Чемпионлар лигаси кубогини бошим узра балан кўтаришимни таклиф қилгани бўлди”, - Абидалнинг сўзларини келтиради barcastuff.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум бошланиши олдидан Алвес, Абидал шарафига 22-рақамни олишга қарор қилган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru