

Чехлар А гуруҳида учта ўйиндан бир очко тўплаб, сўнгги ўринни эгаллади. Жамоа кеча гуруҳ босқичининг сўнгги турида чехлар Мексикага 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
30 ёшли "Байер" ҳужумчиси бу қарорини ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилди.
"Бугун миллий терма жамоадаги саҳифам ёпилади. Бу шошилиб қабул қилинган қарор эмас. Бу ҳақда узоқ вақт ўйладим ва ушбу қарорга аста-секин келдим.
Бу сафар ҳис-туйғуларга бой бўлди: қувончлар, аламлар, ғалабалар ва қийинчиликлар. Мен ҳар доим бор кучимни бериб, мамлакатимни муносиб тарзда ҳимоя қилишга ҳаракат қилдим.
Терма жамоа сафида эришган ютуқларимдан фахрланаман. Аммо шу билан бирга, Чехия футболи сўнгги йилларда кўрсатганидан ҳам кўпроқ нарсага қодир, деган ҳис бор.
Биз ҳақиқатга тик қарашимиз ва узоқ муддат давомида ишламаётган жиҳатларни ўзгартиришимиз керак. Бу сўзларни ғазаб ёки хафалик билан айтмаяпман. Менга Чехия футболи бефарқ эмас.
Мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, жамоадошларимга ва барчага раҳмат. Бу либосни кийиш мен учун катта шараф бўлди", — деб ёзди Шик.
Патрик Шик 2016 йилдан буён Чехия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганли. У миллий жамоа таркибида 56 та учрашувда иштирок этиб, 26 та гол муаллифи бўлди.


