"Челси"нинг асосий футболчиси ёзда жамоани тарк этади

17 май 2026, 09:45
Каталон журналисти Жота Жорди "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья бу ёзда Испанияга қайтишини маълум қилди.

Жорди маълумотларига кўра, душанбадан бошлаб "Барселона" ўйинчи атрофидагилар билан музокараларни бошлайди. Журналист Кукурелья Лондонда 1000% қолиши мумкин эмаслигини ва фаолиятини Испанияда давом эттиришини таъкидлади. Унга "Барселона" ва "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.

Кукурелья "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади, у Испанияда "Эйбар" ва "Хетафе"да ҳам ўйнаган, "Челси"га эса "Брайтон"дан ўтган.

Ҳимоячи жорий мавсум 48 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 4 та ассист бор. Футболчининг "Челси" билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт нашри испанияликни 50 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com