

"Хаби Алонсонинг "Челси»га тайинланиши клуб ичида жиддий ўзгаришларнинг боши бўлиши мумкин. Манбаларга кўра, лондонликлар испаниялик мутахассисга оддий бош мураббий эмас, балки "менеджер" мақомини беришди — бу BlueCo эгалари даврида илк бор юз бермоқда.
Бу қарор Алонсонинг клуб лойиҳасидаги аҳамиятини таъкидлаш ва унга клубнинг асосий қарорлари, жумладан трансфер сиёсати (ҳам сотиб олиш, ҳам сотиб юбориш) бўйича таъсир ўтказиш имконини бериши керак.
Маълум бўлишича, бу ёзда "Челси" трансфер бозорида фаол иш олиб боришга тайёр. Бир нечта "даҳл қилиб бўлмайдиган" ўйинчилар (Коул Палмер, Мойзес Кайседо ва Жоао Педро) бўлишига қарамай, клуб дарҳол жамоани кучайтира оладиган уч нафар юқори даражадаги ўйинчини сотиб олишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги таркибнинг бир қисми Лондонни тарк этиши мумкин.
Манбаларга кўра, клуб раҳбарлари испаниялик мутахассисга у эгаларининг тўлақонли шериги бўлиши ва ундан олдинги ҳар қандай мураббийга қараганда кўпроқ қарорларга таъсир ўтказа олишини билдиришган. Алонсо ўз селекция ёндашуви билан раҳбариятни аллақачон ҳайратда қолдирган. Шунингдек, "Челси" янги ўйинчиларнинг ёши бўйича олдинги қаттиқ сиёсатдан воз кечишга тайёр экани қайд этилмоқда.
Клубда ҳозирги таркиб жиддий потенциалга эга эканлигига ва жамоа энг йирик совринлар учун курашга унчалик узоқ бўлмаганлигига ишонишмоқда", — деб ёзди журналист.



