

Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди. Инглизлар 23 ёшли дарвозабон учун МЛС вакилига 16 миллион евро тўлайди.
Футболчи эртага тиббий кўрикдан ўтади ва кейин шартнома имзолайди.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 3,5 млн еврога баҳоламоқда.
Петрович жорий мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол ўтказиб юборган, 8 та ўйинда эса дарвозани "қуруқ" сақлаган.



