

"Биз ҳаммамиз профессионаллармиз. Мураббийлик касби шуни тақозо этади. Ҳар бир рақибга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва бу сафар ҳам шундай бўлади. Тўғри, у ерда узоқ вақт фаолият юритдим, ажойиб дамларни ўтказдик. Аммо бўлажак ўйинга фақат ва фақат ғалаба қозониш иштиёқи билан ёндашаман, ҳеч қандай ҳис-туйғуларсиз. Агар эмоцияларга эрк берсак, нотўғри қарор қабул қилиб қўйишимиз мумкин. Шу сабабли бу ўйинга профессионал даражада тайёргарлик кўришимиз, ўз билим ва тажрибамдан фойдаланган ҳолда йигитларни тайёрлашимиз керак. Худо хоҳласа, бу ўйиндан умидим катта", деди 44 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, черногориялик мураббий 2023 йил апрелидан 2026 йил мартига қадар Жиззах клубини бошқарган.



