

"Бавария" — жуда-жуда катта клуб. У ерда ўйнаш — орзу. Аммо вақти келганида мен "Реал"га ўтишни истайман. Бу менинг орзумдаги клуб. Албатта, "Бавария" — ўзига хос жамоа ва бу ерда бўлиш жуда ҳам завқли", – деди ёш футболчи.
17 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум мюнхенликларнинг асосий жамоасида 21 ўйин ўтказди. Немис хавбеки ўз ҳисобига 6 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.



