

У октябрь ойида энг яхши тўпурар сифатида йиғинга учиб бориши керак эди, бироқ ишлар режадагидек бўлмади.
Ҳужумчи Бразилияда паспортини йўқотиб, терма жамоа йиғинига ўз вақтида етиб боролмади. Нидерландия бош мураббийи Рональд Куманнинг фикрича, йўқолган паспорт Депайнинг Мальтага қарши ўйинини ўтказиб юборишига ягона сабабдир.
"Мемфис Бразилияда ўз паспортини тополмади. У аэропортга усиз борди, лекин сиз Мемфис бўлсангиз ҳам, бу иш бермайди. Паспорт ягона сабабдир, чунки бизнинг муносабатларимиз етарлича яхши. У кейинчалик вақтинчалик паспорт билан учиб кетади. У Нидерландияга сешанба куни эрталаб соат 9:30 да етиб келади. Ҳар бир инсон ҳаётида бир марта кечикиш ҳуқуқига эга", – деди Куман матбуот анжуманида.



