"Барселона" "Манчестер Сити" ҳужумчисини катта маблағ эвазига ўз сафига қўшиб олиши мумкин

16 май 2026, 15:53
"Барселона" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармушни нишонга олди.

Каталония клуби футболчи учун курашда фаворит ҳисобланади. "Шаҳарликлар" Мармушга юқори нарх қўйишди. "Сити" тахминан 65 миллион евро миқдорида таклиф олса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Омар Мармуш жорий мавсумда "Манчестер Сити" сафида 34 та ўйин ўтказди. Унда ҳужумчи саккизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: CaughtOffside