

"Челси" "Борнмут"нинг 28 ёшли марказий ҳимоячиси Маркос Сенесини ўзининг потенциал трансфер мақсадлари рўйхатига киритди. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, аргентиналик футболчи ёзда муддати тугайдиган "Борнмут" билан шартномасини узайтириш бўйича бир нечта таклифларни рад этган. Шундай бўлса-да, "гилослар" жорий ойда Сенесини сотиш бўйича барча таклифларни рад этишга қарор қилган.
Жорий мавсумда "Борнмут" ҳимоячиси барча мусобақаларда 23 та ўйинда иштирок этиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ, футболчига "Ювентус" ва "Барселона" клублари қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.



