Азиз Асимов: "Ҳакамлар хато қилса, айбни ўз бўйнига олади. Мураббийлар-чи?"

Sherzod Nurmatov
31 окт 2023
Кеча ЎФА анжуманлар залида бўлиб ўтган ҳакамлар иштирокидаги йиғилишда Азиз Асимов ҳам фикрларини билдирди.

"Ҳакамларнинг ҳар бир хатоси клублар ва мураббийларга раҳбарият олдида ўзини оқлаши учун совға ҳисобланади. Агар ўйинларни эрта тугатиб, қўшимча вақт берилмаса, яна айб бизда бўлади. Мураббийлар қўл бутун гавдаси билан беркитилганини кўриб туришибди. Бутун республикага гўё бизни "ўлдиряпти", деб жар солиш жуда уятли иш. Биз ҳар бир хатони бошқаларга тўнкашга ўрганиб қолганмиз. Ҳакамлар хато қилса, айбни ўз бўйнига олади, мураббийлар-чи? Қаранг, қанча "браклар" бўляпти. Нима учун менинг футболчим, мана бу рақамдаги ўйинчим ўйнай олмади, деб айтмайди?", – деди Асимов.

Аввалроқ Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази раҳбари Лазиз Қўчқоров йиғилишда кескин фикрларни билдириб, натижага таъсир кўрсатган ҳакам бутун умрга футболдан четлаштирилишини маълум қилган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia