"Барселона" 2025/26 йилги мавсумда рекорд даромад олганини эълон қилди — илк бор 1 млрд евролик довон забт этилди

Administrator
19 сен 2026, 17:35
"Барселона" 2025/26 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботни ҳамда 2026/27 йилги мавсум бюджетини тасдиқлади.

Ўтган мавсум якунларига кўра, клуб 1,06 млрд евро миқдорида рекорд даромад олиб, ўз тарихида илк бор 1 миллиардлик кўрсаткичдан ўтди. Спорт соҳасидаги харажатлар оператив даромаднинг 53 фоизини ташкил этди (таққослаш учун, 2020/21 йилги мавсумда бу кўрсаткич 98 фоиз эди).

Бундан ташқари, "Барселона" 2026/27 йилги мавсум учун 1,195 млрд евро миқдорида янги рекорд бюджет белгилади. Клуб бутун мавсум давомида "Камп Ноу"га қайтиши эвазига қўшимча 60 млн евро атрофида даромад олишни режалаштирмоқда.

Харажатлар 111 млн еврога ошиши кутилаётган бўлса-да, клуб мавсумни 1 млн евро соф фойда билан якунлашни мақсад қилган.

Молиявий ҳисобот Ассамблея аъзоларининг 88% овози билан маъқулланди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›