Аскер Наджафалиев БАА-Гуам ўйинига тайинланди

Оқил Абдубарноев
30 сен 2022
U-17 Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичи доирасида "Б" гуруҳи вакиллари БАА — Гуам ўйини Аскер Наджафалиев бошчилигидаги ҳакамларимизга ишониб топширилди.

Наджафалиевга ҳамюртларимиз Алишер Усманов ва Санжар Шоюсупов ёрдам беришса, захирадаги ҳакам сифатида австралиялик Жонатан Баррейро тайинланган.

Ушбу учрашув 1 октябрь куни Тошкент вақти билан 18:00 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Б" гуруҳи ўйинларига Индонезиянинг Богор шаҳри мезбонлик қилмоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia