

Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, "Арсенал" яқинда Арда Гюлернинг жамоаси билан ёзда потенциал трансферни муҳокама қилиш учун боғланган. Бироқ, туркиялик футболчи "Қироллик клуби"ни тарк этишни истамаяпти, чунки у ҳозирги ҳолатидан мамнун. "Реал Мадрид" ҳам 21 ёшли ярим ҳимоячини сотишни истамаяпти.
Арда Гюлер бу мавсумда барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.



