

Лондон клуби футболчини 80 миллион еврога сотиб олмоқчи. Бу ҳақда турк матбуоти хабар бермоқда.
Олдинроқ унга "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди. Бироқ "қаймоқранглилар" 20 ёшли ҳужумчисини қўйиб юбормоқчи эмас ва узоқ йиллик режаларига киритган.
Ушбу мавсумда хавбек 27 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 8 ассист қайд этди. Арда 2023 йил ёзидан буён "Реал" таркибида ўйнамоқда.
Унинг Мадрид клуби билан келишуви 2029 йил ёзигача давом этади.



