Арнаутович "Болонья" билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаши, шундан сўнг MLS'га йўл олиши мумкин

Alisher
28 май 2021
"Шанхай СИПГ" форварди Марко Арнаутович фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

32 ёшли австриялик футболчи итальян клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаши мумкин. 2023 йилдан сўнг у МЛСдаги "Монреаль"га ўтиши мумкин - "Болонья" хўжайини Жоуи Сапутонинг бошқа клуби.

Олдинроқ хабар берилганидек, "Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлоич бир неча йиллардан буён Арнаутовични ўз жамоасида кўрмоқчи.

Футболчи 2019 йилнинг ёзидан бери "Шанхай СИПГ"да ўйнайди. Форвард бу вақт давомида Хитой жамоасида 39та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira